ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ТАМОЙИЛЛАР

0
1
Материал опубликован 6 January 2022

Автор публикации: Ф. Турсунбоев, студент 3 курса

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ТАМОЙИЛЛАР

ТУРСУНБОЕВ ФАРРУХБЕК АЗАМАТЖОН ЎҒЛИ

Асака тумани 43-умумтаълим мактаби жисмоний тарбия ўқитувчиси

Калит сўзлари: Жисмоний тарбия, Гимнастика, Футбол.

Аннотация: Мазкур мақола жисмоний тарбия фаолиятини тартибга солувчи тамойиллар мавзусида бўлиб, футбол ҳамда гимнастика спорт турлари бўйича маълумотлар берилган.



Спорт тренировкаси – спортчини юқори муваффақиятга эриштирувчи тайёргарликнинг асосий шаклидир. Спорт тренировкаси мусобақа тизими билан биргаликда тузилади ва унинг самарадорлигини оптимпллпштирувчи омиллар билан тўлдирилади. Бундай омиллар қаторига спорт фаолияти талаблари асосида ташкил қилинган тарзи, махсуслаштирилган овқатланиш, тикланиш ва реабилитация, шу билан бирга ўз-ўзини тарбиялаш. Спорт тренировкасини ташкил қилишда: ғоявийлик принципи, шахснинг ҳар томонлама ривожланиш принципи, фақат жисмоний тарбия шаклига хос специфик қонуниятларни ва соғлоилаштиришга қаратилганлигини ҳисобга олиш принципи каби зарурдир.

Ўргатиш ва тарбиялашни умумий ва услубий аниқлаш, тренировка хусусиятлари муносабатлари билан алоҳида ҳолатларини биринчи даражалилар сифатида ажратишга йўл беради. 1. Юқори муваффақиятга эришишга йўналтириш, чуқурлаштирилган ихтисослик ва индивидуализация. Максимумга, спорт муваффақиятининг юқори чўққисига интилиш спортнинг асл маъно, моҳиятидир. Бундай ўрнашиш спорт фаолиятини ташкил қилиш тизими билан кенгайтирилади ва шаклланади (мукофотлаш, унвон бериш, матбуотда ѐритиш ва бошқалар). 2. Спортчининг умумий ва махсус тайёргарлиги бирлиги. Спортчининг умумий ва махсус тайѐргарлиги бирлиги шахснинг ҳар томомнлама гармоник ривожланиш принципи рўѐбга чиқарувчи спортнинг асосий қоидасидан бири ҳисобланади. Спортчини танланган спорт турида ривожланиши фақат организмнинг умумий функционал имкониятларини ўсган, билим ва кўникмаларни доимий кенгайган самарали такомиллашган, умумий ва ҳаракат маданияти ошган шароитлардагина бўлиши мумкин. умумий ва махсус тайѐргарликнинг бирлиги деганда, диалектика томондан қарама-қаршилик бирлиги сифатида тушуниш керак. Бу томонларнинг нисбати мақсадга мувофиқ ва фойдалидир. Спорт акробатикасида спортчи фаолияти критерияси кўринишида фойдаланиладиган сифат кўрсаткичлари, умумий ва махсус тайѐргарлик воситаларини рационал нисбати спортчининг артистик фаолияти ва эркинлик, нафислик, енгилликни таъминловчи техник маҳоратини яратиш кафолати ҳисобланади. 3.Тренировка жараёнининг узлуксизлиги. Бундай ҳолатни амалга ошириш қуйидагича характерланади: а) танланган спорт турида такомиллаштиришга қаратилган тренировка жараѐни қаторасига кичик ѐшдан йил бўйи давомида амалга оширилади; б) ҳар томонлама функционал такомиллаштириш ва кўникмани ижобий кўчиш режаси билан ўзаро мантиқан боғлиқ барча тренировка машғулотлари воситалари; в) машғулот частотаси иш қобилиятини ошиши ва тикланишини таъминловчи тенденциясига бўйсунади.

Охирги йиллар тадқиқотида иш қобилиятини қисмли қайта тикланмаган вазиятдаги қатор машғулотларни натижаларини вақтли жамлашни мақсадга мувофиқлиги исботланган. Бир қанча тренировкаларнинг натижаларини жамлаш ҳаракат стереотипларини мустаҳкамлаш учун шароит яратади, барқарор кинематик асос билан спорт турига тааллуқли бўлган, акробатикада муҳим бўлган ноқулай шароитларда кўникмалар мустаҳкамлигини оширишга имкон беради. 4.Юкламани ошириш. Инсоннинг жисмоний ривожланиши – аста-секин бўладиган жараѐн.

Спорт ютуқлари даражаси кўпинча спортчининг машқланганлигини ошириш услублари ва шаклларига катта қизиқишини белгиловчи функционал имкониятлари даражасига мос бўлади. Жисмоний тарбиянинг бошқа шаклларидан фарқли ўлароқ, спорт тренировкасида атлетнинг функционал ривожланиши самарасига фақатгина юкламани аста-секин ошириш ҳисобига эмас, балки максимал ошириш ҳисобига эришади. 5.Тренировка жараёнининг цикллилиги. Цикллилик деганда, тренировка жараѐнини кейинчалик ривожланиши асосини сақлашда цикллар, машғулотлар, айрим машқларни айланиб келиб такрорланиш қонуниятини тушуниш керак. Тамойилнинг умумий таърифи рус тили изоҳли луғатида бирор назария, таълимот, фаннинг асосий бошланғич қонуни (қоидаси) сифатида тушунтирилади. Таълим ва тарбия тизимида тамойил деганда “Йўналтирилувчи қоида”, “Асосий қоида”, “Кўрсатма” тушунилади. Тамойилларнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, улар синовлар ва хатолар қилиш йўлидан ҳоли равишда белгиланган мақсадга аниқ боришга имкон беради, вазифаларни ҳал этиш негизини очади ҳамда уларни амалга оширишнинг асосий қоидаларини белгилаб беради. Таълим ва тарбия тизимининг ғоявий асосларини акс эттирувчи тамойиллар қаторига жамиятнинг тарбиялаш стратегиясига оид умумий ижтимоий тамойилларини киритиш мумкин.

Улар инсоннинг мақсадли ҳар томонлама ривожланишини ҳамда тарбиянинг жамият амалий ҳаѐти билан узвий боғлиқлигини таъминлаш учун ижтимоий омиллардан (маданият, тарбия, таълим) фойдаланишни назарда тутади. Жисмоний тарбия тизимида бу тамойиллар асосий йўналтирувчи қоидалар ҳисобланади, уларга мувофиқ ҳолда бутун жисмоний тарбия амалиѐти амалга оширилади. Жисмоний тарбия тамойиллари жисмоний тарбия жараѐнида тарбиянинг ҳамма тамонлари (ақлий, аҳлоқий, эстетик, меҳнат, жисмоний) бирлигини кафолатлайди. Энг катта соғломлаштирувчи самараси: соғлиқни мустаҳкамлаш ва умумий иш қобилиятининг яхши сақланишини таъминлайди; инсонни меҳнатга ва бошқа фаолият турларига, жумладан, ҳар томонлама ҳарбий хизматга жисмоний тайѐрлаш ишидаги жисмоний тарбиянинг асосий вазифасини акс эттиради. Юқорида айтиб ўтилган энг муҳим қоидалар жисмоний тарбиянинг умумий тамойилларида акс этган (шахсни ҳар томонлама ривожлантириш 4 тамойили, жисмоний тарбиянинг меҳнат ва ҳарбий фаолият билан бирлиги тамойили, соғломлаштиришга йўналтирувчи тамойили).





Фойдаланилган адабиётлар

Танланган спорт тури назарияси ва услубиёти бўйича маъруза

ЁШ ГИМНАСТИКАЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ УСУЛИЯТИ”

доц. Ниязбеков У.Р.

Маруза тўплами “Жисмоний тарбия назарияси, услубиѐти” кафедрасининг 2016 йил “22” августдаги йиғилишида маъқулланган (№1 сонли баѐнномада).

http://lib.sportedu.uz/maruza-matnlari/page/2/


в формате Microsoft Word (.doc / .docx)
Комментарии

Не соответствует требованиям оформления, к сожалению.

6 January 2022